Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК – ҚЎШИМЧА ДАРОМАД

07.05.2024 | 15:24

Қарши магистрал канали  ирригация тизими бошқармаси томонидан ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

АГРЕГАТЛАРНИНГ СИФАТЛИ СОЗЛАНГАНЛИГИ ЭЪТИРОФ ҚИЛИНДИ

03.05.2024 | 16:32

Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Бойсун туманида жойлашган «Дарбанд-2» насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда насос станциясидаги агрегатларнинг мавсумга қай даражада таъмирланганлиги кўздан кечирилди. Назорат-кузатув натижасида барча насос агрегатлари ва электр двигателлар маромида ишлаб тургани аниқланди. Жамоа аъзоларига электр энергияси нархи қимматлашгани, бунинг учун лимит бўйича ажратилаётган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш зарурлиги тушунтирилди. Агрегатларни ҳуда-беҳуда ишлатмаслик, насос станцияси ички ва ташқи қисмини ёритишда энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш, агрегатларни режим бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

“ҚОРАКЎЛ” НАСОС СТАНЦИЯСИ ЯНАДА ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНИБ БОРМОҚДА

03.05.2024 | 15:59

Қоракўл туманидаги 29 минг гектардан ортиқ экин ерлари “Қоракўл” насос станция ёрдамида етказиб бериладиган сув билан обиҳаётга қондирилади. Бугун мазкур сув иншоотида 27 нафар ишчи ва техник ходимлар фаолият олиб боради. Улар истъмолчилар учун сув таъминотининг барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда насос станцияси атрофидаги 50 сотихдан ортиқ экин ерларида самарали фойдаланиш ҳамда иншоот ён-атрофини обод гўшага айлантириш мақсадида ҳам ибратли ишларни амалга оширишмоқда. Айни кунларда бу ерда 3 сотихли иссиқхонада лимон, яна шунча майдондаги иссиқхонада эса помидор етиштирилмоқда. Шунингдек, экин ерларига турли хил сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилган. Бундан ташқари бу ерда курка парваришлаш борасида ҳам катта тажриба тўпланган.

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛАР МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРЯПТИ...МИ?

03.05.2024 | 12:43

Сурхондарё вилоятидаги сув хўжалиги объектларини хусусий шериклар бошқарувига бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021–2022 йилларда жами 3 та лойиҳа битими расмийлаштирилиб, уларга асосан 2 та насос станцияси ҳамда 2 та мелиоратив тик қудуқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шериклар бошқарувига ўтказилганди.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: