2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев, А.Д. Ваҳобов), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (О.О. Собиров), «Ўзмелиомашлизинг» ДУК (А.И. Сулаймонов), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров), бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари зиммасига ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклашнинг комплекс чора-тадбирлари Дастури ҳамда прогноз параметрлари, шунингдек, амалга оширилиши назарда тутилаётган, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан берилаётган кредитлар ва хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.