Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


КОЛЛЕЖДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

23.05.2024 | 17:02

Бандихон сув хўжалиги ва мелиорация коллежига борар эканмиз “Очиқ эшиклар куни” тадбирининг устидан чиқдик. Коллеж директори Баҳодир Ҳақназаровнинг айтишича, коллеж билан танишиш ва ёшларни бу ерда ўқитиладиган касбларга қизиқтириш учун тумандаги 43 та мактабнинг битирувчилари таклиф қилинган экан.

ХУЛОСА ҚИЛИШГА ШОШИЛМАЙЛИК

23.05.2024 | 16:38

Тошкент вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Тошкент” сув омборининг ўнг соҳил тўғонидаги ер майдонининг “Туябўғиз” қўрғони фуқаролари томонидан аҳолига мавсумий дам олиш ва хизмат кўрсатиш мақсадида 2 ой муддатга ижарага бериш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди. Сув хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи жойига чиқиб, масалани ўрганиб чиқди.

ҚОРАКЎЛЛИК СУВЧИЛАРНИНГ ҚОВОҚ, КАРАМ КАБИ ЭРТАГИ ЭКИНЛАР ҲОСИЛИ МЎЛ БЎЛДИ

25.03.2024 | 16:15

Қоракўл туманидаги қайси бир сув иншоотига борманг, у ердаги мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланилаётганига гувоҳ бўласиз. Айниқса, сув тизими ишчи-ходимлари эртанги қовоқ ва карам етиштиришнинг бир қадар ҳадисини олишган. Жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Албатта, бу саъй-ҳаракат орқали сувчилар энг аввало ўзлари учун қўшимча даромад манбаини яратишади. Шу боис, йилнинг тўрт фаслида ҳам сув иншоотларига қарашли экин ерлари бўш турмайди.

ДЕНОВ ТУМАНИДАГИ 2760 ГЕКТАР ЭКИН МАЙДОНИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

23.05.2024 | 16:05

Денов туманидаги “Ушор”, “Сина”, “Сунбула”, “Файзобод”, “Дашти Чинор”, “Кўкабулоқ” ва “Кўсор” кичик тоғларида қиш ойларида ёғадиган қорларнинг баҳорга келиб эриши ва баҳор ойларида тез-тез ёмғир ёғиши натижасида шу ҳудудларга яқин “Булунғурсой” сувга тўлиб тошади. Ана шу сойнинг суви “Ушор”, “Сина”, “Сунбула”, “Файзобод”, “Дашти Чинор”, “Кўкабулоқ” ва “Кўсор” кичик тоғ қишлоқлари ҳудудидаги текис майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда боғ-роғларни йил давомида яшнатиб туради. Сойнинг сувини “Ушор”дан пастки қишлоқлардаги экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминлашда “Булунғур” каналининг аҳамияти катта. Ушбу каналнинг 5,012 километр қисмини инвестиция дастури бўйича реконструкция қилиш режалаштирилган.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: