1. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2.Ушбу Регламентнинг амал қилиши сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, шунингдек, суткасига 5 м3гача сувни олишга татбиқ этилмайди.
3.Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади.
4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:
а) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида, ер ости сувларидан ташқари), геология ва минерал ресурслар бўйича органлар (ер ости сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида), сув хўжалиги органлари (сунъий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида) (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатномани тайёрлайди ва беради;
б) сув хўжалиги органлари, ер қаърининг геологик жиҳатдан ўрганилиши, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишлар хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш органлари, санитария назорати органлари (кейинги ўринларда келишувчи органлар деб аталади) ўзларининг идоравий мансублигига қарашли рухсатномани келишади.
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли ва келишувчи органлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчилар рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага ушбу Регламентга 3а — 3з-иловаларга мувофиқ ҳужжатлар илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизмати марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
12. Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда Давлат хизматлари маркази унинг сўровномасини кўрмасдан қолдиради. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
15. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида тегишлича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ёхуд Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича рухсатнома лойиҳасини тайёрлайди, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва уни иловалар билан биргаликда келишувчи органларга юборади ёки электрон шаклда рухсатнома лойиҳасини тайёрлашни рад этади.
16. Келишувчи органлар рухсатнома лойиҳасини олганларидан сўнг беш иш куни мобайнида рухсатнома лойиҳасини кўриб чиқадилар, келишадилар ёки келишишни рад этадилар.
17. Рухсатнома лойиҳаси келишилган куни келишувчи орган уни ваколатли органга электрон шаклда юборади.
18. Ваколатли орган келишилган рухсатнома тушган кундан бошлаб уни уч иш куни мобайнида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
19. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асослар бўйича ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилмасдан рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Ариза берувчи рухсатнома берилиши рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатилиши учун йиғимни тўламаган ҳолда рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рухсатнома бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли ва келишувчи органлар томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
20.Ариза берувчининг ташаббуси билан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш, қайта тиклаш, тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни талаблари инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнингмаъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнингмаъмурий регламентига
3а-ИЛОВА