Нишон туманининг “Самарқанд”, “Ҳамза” ва “Гулистон” ҳудудларида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашганлиги, ушбу ерларга хизмат кўрсатувчи коллектор-дренаж тармоғини етарли эмаслиги туфайли қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланган.
Шу боис 2024 йил Давлат дастури асосида ушбу ҳудудларда 15,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа тадбирлари амалга оширилгач, 390 гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция, экспедициянинг Нишон участкаси ходимлари, пудратчи ташкилот, “Нишон Мелио ирригация” МЧЖ ва буюртмачи “Қашқадарёсувқурилишинвест” ДМ вакиллари иштирокида лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш ишлари бўйича вакиллар иштирокида далолатнома тузилиб, эксплуатация юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати