Соҳа: | Тендер ва эълонлар |
Чоп этиш санаси: | 2020-08-26 15:09:22 |
Муддат: | 2020-09-30 |
Кўрилди: | 8709 |
Махсус тендер савдолари бўйича эълон
Тендер савдоларида иштирок этиш учун таклиф
Ўзбекистон Республикаси
“Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
Шартнома номи: “Аму-Сурхон ИТҲБ учун қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш”
Контракт № IWRMISR/NCB/GEQ-01
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Ислом тараққиёти банки (ИТБ) томонидан “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ олиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини № IWRMISR/NCB/GEQ-01-сонли “Аму-Сурхон ИТҲБ учун қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш” шартномаси бўйича тўловини амалга оширишга йўналтиришни режалаштирган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги савдоларнинг ваколатли иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятидаги Аму-Сурхон ИТҲБ учун қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича муҳрланган таклифларни тақдим этишга таклиф этади. Ушбу пакет қуйидаги 2 (икки) лотларни ўз ичига олади:
1-Лот: Тиркамали трактор 80 о.к, Трактор 100 о.к ва юк ортувчи Экскаватор
2-Лот: Автомабил (пикап тури) ва Юк ташувчи мотороллер
Тендер савдолари 2009 йилдаги ИТБ томонидан молиялаштириладиган товарлар ва ишлар бўйича кўрсатма(“Харид бўйича кўрсатмалар)да белгиланган миллий танлов савдолари тартибларига мувофиқ амалга оширилади ва қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча қатнашувчилар учун очиқ бўлади. Бундан ташқари, Банкнинг манфаатлар тўқнашуви соҳасидаги сиёсати акс эттирилган 1.6 ва 1.7 бандларга қаранг.
Танловга қизиқиш билдирган савдо иштирокчилари Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигидан (Бахтиёр Камалов tashsaqa@gmail.com) батафсил маълумот олишлари ва савдо хужжатлари билан иш соати 10:00 дан 17:00 га қадар эълонда кўрсатилган манзил бўйича танишишлари мумкин.
Талабгорлар тендер хужжатларининг инглиз ва рус тилларидаги тўлиқ тўпламини ушбу эълонда кўрсатилган манзилга ёзма ариза юборгандан сўнг олишлари мумкин.
Тендер таклифлари қуйидаги манзилга 2020 йил 30 сентабрдан кечиктирилмаган ҳолда соат 16:00 гача тақдим қилиниши керак. Кечиктирилган таклифлар рад этилади. Тендер таклифлари 2020 йил 30 сентябрь куни соат 16:00 да савдо иштирокчилари томонидан тайинланган вакиллар ҳамда қуйида келтирилган манзил бўйича таклиф беришга қарор қилган хар бир қатнашувчи иштирокида оммавий равишда очилади.
Хар бир Лот бўйича барча таклифлар қуйида келтирилган банк кафолати билан бирга топширилиши лозим.
№ лот |
Таъриф |
Кафолат миқдори |
1 |
Тиркамали Трактор ва юк ортувчи Экскаватор |
Кафолат миқдори 12 000 АҚШ.долл. ёки унга тенглаштирилган маблағ |
2 |
Автомобиль (пикап) ва Юк ташувчи мотороллер |
Кафолат миқдори 2 200 АҚШ.долл. ёки унга тенглаштирилган маблағ |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
Кимга: Бахтиёр Камалов - Директор
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Қори ниёзий кўчаси, 39-уй, “А” биноси.
Телефон: (+998 71) 2414603
Факс: (+998 71) 2414607
Электрон почта манзили: tashsaqa@gmail.com