Қоракўл туманидаги 29 минг гектардан ортиқ экин ерлари “Қоракўл” насос станция ёрдамида етказиб бериладиган сув билан обиҳаётга қондирилади. Бугун мазкур сув иншоотида 27 нафар ишчи ва техник ходимлар фаолият олиб боради. Улар истъмолчилар учун сув таъминотининг барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда насос станцияси атрофидаги 50 сотихдан ортиқ экин ерларида самарали фойдаланиш ҳамда иншоот ён-атрофини обод гўшага айлантириш мақсадида ҳам ибратли ишларни амалга оширишмоқда. Айни кунларда бу ерда 3 сотихли иссиқхонада лимон, яна шунча майдондаги иссиқхонада эса помидор етиштирилмоқда. Шунингдек, экин ерларига турли хил сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилган. Бундан ташқари бу ерда курка парваришлаш борасида ҳам катта тажриба тўпланган.
– Насос станциямизда ишчи-ходимларнинг овқатланиши ва қўшимча даромад олишлари учун барча имкониятларни ишга солаяпмиз, – дейди меҳнат жамоаси раҳбари Фарруҳ Рўзиев. – Бундан барча мамнун.
Чиндан ҳам аҳил жамоанинг саъй-ҳаракати билан насос станцияси кишининг баҳри дилини очадиган манзилга айланиб бормоқда
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати