Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Бойсун туманида жойлашган «Дарбанд-2» насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда насос станциясидаги агрегатларнинг мавсумга қай даражада таъмирланганлиги кўздан кечирилди. Назорат-кузатув натижасида барча насос агрегатлари ва электр двигателлар маромида ишлаб тургани аниқланди. Жамоа аъзоларига электр энергияси нархи қимматлашгани, бунинг учун лимит бўйича ажратилаётган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш зарурлиги тушунтирилди. Агрегатларни ҳуда-беҳуда ишлатмаслик, насос станцияси ички ва ташқи қисмини ёритишда энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш, агрегатларни режим бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Бойсун туманидаги қарийб 300 гектар экин майдонларини сув билан таъминлаб келаётган жамоа аъзолари атрофдаги бўш ерларга турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштираётгани эътироф этилиб, экилган мевали ва манзарали дарахтлар парваришига эътиборни янада кучайтириш тавсия қилинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати