Соҳа: | Тендер ва эълонлар |
Чоп этиш санаси: | 2021-06-25 14:38:43 |
Муддат: | 2021-07-23 |
Кўрилди: | 4179 |
Таклифлар тақдим қилиш бўйича эълон
“Сув ресурсларини бошқариш органлари учун сувни синовдан ўтказиш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш”
“Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
№ UZB - 0074
Шартнома номи: “Сув ресурсларини бошқариш органлари учун сувни синовдан ўтказиш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш”
Контракт № IWRMISR/SH/G-2-1
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ олиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини № IWRMISR/SH/G-2-1 - сонли “Сув ресурсларини бошқариш органлари учун сувни синовдан ўтказиш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш” шартномаси бўйича тўловни амалга оширишга йўналтиришни режалаштирган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқариш органлари учун сувни синовдан ўтказиш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш бўйича таклифларни тақдим этишга чорлайди. Ушбу пакет қуйидаги 7 (етти) бўлимни ўз ичига олади:
1-Бўлим: Лаборатория ускуналари
2-Бўлим: Сувни ўлчаш мосламалари
3-Бўлим: Лаборатория жиҳозлари
4-Бўлим: Лаборатория учун музлатиш ва иситиш ускуналари
5-Бўлим: Геодезик ускуналар
6-Бўлим: IT ускуналар
7-Бўлим: Метеорологик ва навигацион ускуналар
Танловга қизиқиш билдирган иштирокчилар батафсил маълумотларни ва керакли ҳужжатларни иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача эълонда кўрсатилган манзилдан олишлари мумкин (Нодирбек Рахимжонов - Марказ директори ўринбосари tashsaqa@gmail.com
ва agency@minwater.uz).
Талабгорлар ҳужжатларнинг инглиз ва рус тилларидаги тўлиқ тўпламини ушбу эълонда кўрсатилган манзилга ёзма ариза юборгандан сўнг олишлари мумкин.
Таклифлар қуйидаги манзилга 2021 йил 23 июль куни соат 17:00 гача тақдим қилиниши керак. Кечиккан ва электрон таклифлар қабул қилинмайди.
Иштирокчилар томонидан таклифларни тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар учун Буюртмачи жавобгар эмас.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази
Кимга: Бахтиёр Камалов - Директор
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Лабзак кўчаси, 1 уй, “А”.
Телефон: (+998 71) 2414603
Факс: (+998 71) 2414607
Электрон почта манзили: tashsaqa@gmail.com ва agency@minwater.uz