Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг
2019 йил 19 февралдаги
33-сонли буйруғининг
1-иловаси билан тасдиқланган.
Оммавий ахборот воситаларининг вакилларини (журналистларни) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида
аккредитация қилиш
Қ О И Д А Л А Р И
“Аккредитация гувоҳномаси”га аккредитация қилинган шахснинг 3х4 ўлчамдаги фотосурати туширилади, фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, ОАВнинг номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва тартиб рақами ёзилади. Гувоҳнома Вазир ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланиб, вазирлик муҳри билан гувоҳлантирилади. Гувоҳномани аккредитация қилинган ОАВ вакилининг (журналистнинг) шахсан ўзи қабул қилиб олиши шарт.