Ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Бошланиш санаси: 25.10.2022
Тугаш санаси: 28.10.2022
2022 йилнинг 29 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги очиқ йиғилиши ZOOM платформаси орқали видеоконференцалоқа (ВКА) шаклида ўтказилади. Ҳайъат йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номенклатурасига киритилган лавозимларга номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида.
Ахборот берувчи: Х.Лапасов
Вазирлик тизимида 2022 йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича раҳбар-ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида.
Ахборот берувчилар: А.Назаров, Р.Қаршиев, Д.Ходжиахмедов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экологик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2022 йил 22 сентябрдаги “2022–2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурлари мақсадли индикаторларининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисида”ги ҚҚ-22/04-18-сонли қўшма қарори ижроси ҳақида.
Ахборот берувчи: Х.Умирзоқов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини, вазирлик марказий аппаратида ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида 2022 йилнинг III чораги давомида ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида.
Ахборот берувчи: М.Ибрагимов
Соҳага тааллуқли бошқа масалалар.
Ҳайъат мажлисида қатнашувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ахборотдан фойдаланувчилар вазирлик Ахборот хизматига 2022 йилнинг 28 октябрь куни соат 12:00 га қадар 71-202-47-84 телефон рақами press@minwater.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ахборот хизмати