Ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Бошланиш санаси: 13.04.2023
Тугаш санаси: 17.04.2023
2023 йилнинг 18 апрель куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги очиқ йиғилиши ZOOM платформаси орқали видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Ҳайъат йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
I. Вазирлик тизимида 2023 йилнинг I чораги давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида
Ахборотчи: А.Назаров, Р.Қаршиев, Б.Камалов, Д.Ходжиахмедов
II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва навбатдаги долзарб вазифалар ҳақида
Ахборотчи: Х.Лапасов
Масъул: А.Назаров
III. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида вазирликка юклатилган вазифаларга мувофиқ сувнинг ҳисобини очиқ-ошкора юритиш тизими жорий этиш, келгуси уч йилда 13 мингта сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш ҳамда 16 та йирик насос станциясини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги долзарб вазифалар тўғрисида
Ахборотчи: А.Дувлонов
Масъул: Б.Камалов
IV. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини таъминлаш, вазирлик марказий аппаратида ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида 2023 йилнинг I чораги давомида ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилган ишлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида
Ахборотчи: М.Ибрагимов
Масъул: А.Назаров
V. Соҳага тааллуқли бошқа масалалар.
Ҳайъат мажлисида қатнашувчи Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ахборотдан фойдаланувчилар вазирлик Ахборот хизматига 2023 йил 17 феврал куни соат 12:00 га қадар 71-202-47-84 телефон рақами press@minwater.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ахборот хизмати