Ташкилотчи:
Бошланиш санаси: 30.10.2023
Тугаш санаси: 02.11.2023
Ҳайъат йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Вазирлик тизимида 2023 йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари билан жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида.
Ахборот берувчилар: Р.Қаршиев, Д.Ходжиахмедов
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини таъминлаш, вазирлик марказий аппаратида ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида жорий йилнинг III чораги давомида ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилган ишлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида.
Ахборот берувчи: М.Ибрагимов
3. Соҳага тааллуқли бошқа масалалар.
Ҳайъат мажлисида қатнашувчи Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ахборотдан фойдаланувчилар вазирлик Ахборот хизматига 2023 йил 2 ноябрь куни соат 12:00 га қадар 71-202-47-84 телефон рақами ёки press@minwater.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ахборот хизмати