Соҳа: | Тендер ва эълонлар |
Чоп этиш санаси: | 2023-07-12 09:29:20 |
Муддат: | 2023-07-21 |
Кўрилди: | 6783 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига бириктирилган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4, 11-уй манзилида бўш турган 1,2 гектар ер майдонга Сув хўжалиги тизими ходимлари учун кўп қаватли уй-жойлар мажмуасини қуриш объекти лойиҳаси бўйича 2023-2024 йилларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан очиқ танлов ўтказилишини эълон қилади.
Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан.
- Кўп хонадонли уй-жойларни техник тавсифи ва лойиҳа эскизи намунавий лойиҳа ҳужжатлари билан қатнашиш;
- Тақдим этилган таклифлар танлов комиссияси томонидан энг яхши таклиф асосида танлаб олинади;
- Кўп хонадонли уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағи мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.
Танлов шартларига кўп қаватли уй-жойлар қурилишига “СС” ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари жалб қилиниши қатъий белгиланган;
Кўп қаватли қурилиши режалаштирилган уйлар сони: 4 дона (2 подьездли, 12 қаватдан ошмаган кўп қаватли турар-жойни барча қулайликларга эга бўлган тайёр ҳолатда (под ключ) 300 хонадондан ошмаган замонавий лойиҳалар асосида қуриб топшириш;
Aжратилган 1,2 гектар майдонда автотураргоҳ, болалар майдончаси, болалар боғчаси, ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар каби кўплаб қулайликлари билан Сув хўжалиги вазирлиги тизими ходимларига ипотека кредити, ходимлар шахсий маблағлари ёки муддатли тўлов асосида сотиб оладиган 150 та хонадонга эга бўлган уй-жойлар;
Кўп қаватли турар-жой қуришда хонадонларнинг ўлчамларига қўйиладиган талаблар:
1-хонали: 15 квартира 50 м2 дан 55 м2 гача;
2-хонали: 35 квартира 60 м2 дан 70 м2 гача;
3-хонали: 100 квартира 100 м2 дан 110 м2 гача;
Турар-жой мажмуасининг ташқи муҳандислик коммуникацияларини хусусий инвестор (бош пудратчи ташкилот) ҳисобидан олиб келиш ва тегишли ташкилотлар билаб келишиш.
Объектни кўриш манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4, 11-уй, топшириш муддати шартнома имзоланган кундан 12 ой.
- корхона тўғрисида умумий маълумот, ишчи хизматчилар сони, машина ва механизмлар рўйхати, айланма маблағлари тўғрисида банк маълумотномаси ва 1%лик банк кафолати, рўйхат бўйича ДСИдан қарзи бор-йўқлиги тўғрисида маълумотнома.
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4, 11-уй.
Телефон: (71) 202-47-50,
Масъул: М.Қурбонов.