Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Шўрчи туманида жойлашган “Полвонтош” насос станцияси мавжуд 4 та насос агрегати ёрдамида Сурхондарё дарёсидан сув чиқариб, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотининг 350 гектардан зиёд экин майдонларини обиҳаёт билан таъминлайди. Жорий йилда ушбу насос станциясини вилоятдаги 19 та насос станциялари сингари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар тасарруфига ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу объектда ўтказилган семинар иштирокчиларига насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сармоядорларга топшириш шартлари юзасидан ахборот берилди. Семинарда мавжуд тўртта насос агрегати сифатли таъмирланиб, мавсумга барвақт шайлангани эътироф қилиниб, давлат-хусусий шериклик тамойилининг афзалликлари, сармоядорлар томонидан киритиладиган маблағ, электр энергиясини тежаш тартиблари хусусида тўлақонли тушунча берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати