Бувайда туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинарда таъкидланганидек, жори йилда тумандаги 200 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган.
Семинар иштирокчилари “Янги порлоқ умиди” фермер хўжалигида қўлланилаётган сув тежовчи технологиялар билан танишди. Фермер хўжалигининг жами 80 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, 22 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мақсадида “suvkredit.uz” электрон платформаси орқали ариза топширилган. Ҳозирги кунда ушбу технологияларни жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати