Хоразм вилоятида ер ости сувлари яқин жойлашганлиги сабабли дренаж ва коллектор тармоқларининг ўрни ва уларни соз ҳолатда ишлаши бениҳоят муҳим. Вилоятда коллекторларни самарали ишлаши учун ҳар йили давлат дастурлари асосида мелиоратив объектларни реконструкция ишлари олиб борилади.
Жумладан, 2024 йил давлат дастурига киритилган Урганч шаҳридаги хўжаликлараро “Аэропорт” коллекторининг ПК-0+00 дан ПК-18+00 гача қисмини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур объектдаги ишлар “Темир-Бетон” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан бажарилмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу объектга 3 дона экскаватор, 1 дона бульдозер, 1 дона автокран, 2 дона бошқа техника ҳамда 18 нафар ишчи-ходимлар жалб қилиниб, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати