Ушбу сана муносабати билан бугун пойтахтимиздаги “Сувчилар мактаби”да давра суҳбати ўтказилди. “Сув ресурслари ва улардан фойдаланишдаги устувор вазифалар” мавзусидаги тадбир Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди....
Сув хўжалиги вазирлигида ёшлар етакчилари ва фаолларининг йиғилиши ўтказилди. Видеоселекторда вазирлик марказий аппарати, республика ташкилотларининг 100 нафарга яқин ёшлари асосий студиядан, ҳудудлардан эса 600 дан зиёд ёш сувчилар қатнашди....
«Қоракўл» насос станцияси ёрдамида Қоракўл туманнинг 29 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонларига сув етказиб берилади. Сув иншоотида 27 киши меҳнат қилади....
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган семинар Бекобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан давлат-хусусий шериклик фаолияти ҳамда рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланди....
Узунлиги 117 км. Ўзбекистоннинг Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 100 минг гектар, Қозоғистоннинг Махтаарал ва Жетисой туманларидаги 136 минг гектар экин майдонларини суғоришга хизмат қилади....
Қизириқ тумани «Cув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ирригаторлари тумандаги фермер хўжаликлари ҳамда «Surxon Kotton Cluster» пахта-тўқимачилик кластерининг ғалла ва пахта етиштириладиган далаларига етказиб берилаётган сувдан унумли фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли ҳисобини аниқ юритишда «Ақлли cув» қурилмалари ҳар жиҳатдан қулайлигини амалда кўришмоқда. Чунки ўтган икки йил орасида ирригаторлар туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси балансидаги суғориш тармоқларининг 24 тасига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатишган ва барчаси сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинган....
Жондор – экин майдонининг ҳажми жиҳатидан Бухоро вилоятидаги энг катта туман ҳисобланади. Туманнинг сув таъминоти ҳам бир қадар мураккабликларга эга. Мавжуд экин ерларининг шўрланиш даражаси, сизот сувларининг баландлиги борасидаги кўрсаткичлар ҳам жуда салбий. Ҳуддуднинг бу борадаги муаммолари ҳал этиш эса кўп жиҳатдан ирригация ва мелиорация ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши билан боғлиқ....
Рамазон ойи бошланиши олдидан ва байрам арафасида ишчи-ходимлар хонадонига қут-барака киритиш мақсадида Катта Наманган магистрал канали бошқармасининг барча ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди....
Азизбек яқиндагина вазирликда стажёр сифатида иш ўрганиб юрган эди. Ички ариқларни бетонлаш сифати ҳақида материал тўплаш учун Олтинкўл туманига борганимизда уни учратиб қолдик....