Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди....
Ғиждувон туманида жойлашган “Соктаре” насос станцияси ҳудуддаги экин ерларини сув билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Табиийки, сув иншооти воҳадаги бошқа насос станциялари каби қимматбаҳо ресурс – электр энергияси ҳисобига ишлайди....
Cув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораториясига сув омборларининг ботиометрик ўлчовларини автопилот режимида амалга оширувчи замонавий “APACHE 3” қурилмаси келтирилди....
Қизилтепа туманида сув ресурсларидан фойдаланиш ва “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармасида йиғилиш ўтказилди. Унда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъул ходимлари, Қизилтепа туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ бўлими раҳбар ва ходимлари иштирок этди....
2024 йил 18 апрель куни телеграм тармоғидаги “GENERALISSIMUS” канали орқали Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлигига йўлланган мурожаат юзасидан расмий муносабат...
Музработ туманида жорий йилда 917 гектар майдонда томчилатиб, 383 гектар ғаллазорда ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирча «Suvkredit.uz» платформаси орқали 22 та талабгорнинг 326 гектар майдонида тежамкор технологияларини қўллаш учун 4,5 миллиард сўм молиялаштирилган. Айни пайтда «Eko polimer komfort» ҳамда «Omad start» МЧЖ мутахассислари томонидан 60 гектар майдонда технологияларни қуриш ишлари бажарилмоқда. Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари томонидан ўтказилган семинарда сув тежовчи технологияларни даласида ўрнатишга талабгор фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда уларнинг даласида ишлаётган пудратчи ташкилотлар мутахассисларига президентимизнинг жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар, «Suvkredir.uz» электрон тизими орқали кредит ажратиш тартиблари, даласида сув тежамкор технологияларни ўрнатаётган хўжалик юритувчи субъектларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиялар ҳақида батафсил тушунча берилди....
Коррупция – жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келадиган, барча соҳадаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатадиган энг жиддий хавф-хатарлардан бири....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини зарурий техникалар, жумладан, экскаватор билан таъминлаш, фаолиятини молиялаштириш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш вазифалари белгилаб берилган. Буларнинг ҳаммаси сувчи меҳнати қадрланади, мироблик касбини танлаган инсонларга куч қувват-бағишлайди, деганидир....
Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш ҳисобига очилган қўриқ ерлар замирида ташкил қилинган Қизириқ тумани тузилганига ҳам бу йил эллик йил тўлмоқда. 1974 йили қурилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ости сизот сувлари чиқиб кетишини таъминлашга хизмат қилувчи коллекторлар ва ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ҳам йиллар давомида лойқа ҳамда чўкиндиларга тўлиши оқибатида секин-аста эскираяпти. Заминни ёшартириш, ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, унумдор ернинг шўрланишини камайтириш мақсадида ҳар йили туман ҳудудида янги коллектор-дренаж тармоқлари бунёд этилмоқда. Жумладан, амалдаги йилда ҳам «Қизириқ тумани хўжаликларида коллектор-дренаж тармоқларини қуриш» лойиҳасига кўра, 2,63 километр узунликда янгидан коллектор-дренаж тармоғи бунёд этилади....
Хоразм вилоятида ер ости сувлари яқин жойлашганлиги сабабли дренаж ва коллектор тармоқларининг ўрни ва уларни соз ҳолатда ишлаши бениҳоят муҳим. Вилоятда коллекторларни самарали ишлаши учун ҳар йили давлат дастурлари асосида мелиоратив объектларни реконструкция ишлари олиб борилади....