Баҳор – экин-тикин учун энг қулай мавсум. Бу фаслда экилган ҳар бир кўчат униб кетади. Шу боис ҳам боғбонлар азалдан кўкламни орзиқиб кутишган....
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги, Паркент туманида жойлашган “Дўстлик” насос станциясида электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда туман насос станциялари бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди....
Жарқўрғон туманидаги «Халқобод-1» насос станцияси қурилиб, фойдаланишга топширилганига қарийб қирқ йил бўлаяпти. Ушбу насос станцияси «Боботоғ» каналидан сув тортиб, «Халқобод» ҳудудидаги фермер хўжаликларининг 900 гектардан зиёд экинзорлари ҳамда аҳоли томорқалари, боғ-роғларини обиҳаёт билан таъминлайди. Ўтган йили насос станцияси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Sag agro Jarqo‘rg‘on» МЧЖ бошқарувига ўтказилди....
Бувайда туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди....
Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, қарорнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Зарбдор туманида ташкил этилди....
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Бельгия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги тайинганган элчиси Анри Вантигем билан учрашув ўтказилди....
Халқимиз фаровонлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи энг муҳим неъматлардан бири бу – сув ресурсларидир. Қадимдан аждодларимиз оби ҳаётнинг бир томчисини ҳам исроф қилмасдан, унумли фойдаланиб, ҳамжиҳатликда ва фаровон ҳаёт кечирганлар. Дарё ва сойларнинг ўзанларини бошқариб, ариқлар қазиб, сув чиқарганлар, манзилларни обод этганлар....
Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йил 18 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини жадал ошириш учун шароитлар яратиш масаласи муҳокама қилинди....
Бугун Хитойнинг “CITIC Construction Co., Ltd” компанияси президенти Ян Цзяньцян бошчилигидаги делегация Сув хўжалиги вазирлигига ташриф буюрди....
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Шўрчи туманида жойлашган “Полвонтош” насос станцияси мавжуд 4 та насос агрегати ёрдамида Сурхондарё дарёсидан сув чиқариб, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотининг 350 гектардан зиёд экин майдонларини обиҳаёт билан таъминлайди. Жорий йилда ушбу насос станциясини вилоятдаги 19 та насос станциялари сингари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар тасарруфига ўтказиш режалаштирилган....