Ташкилотчи:
Бошланиш санаси: 25.10.2023
Тугаш санаси: 15.11.2023
Бухоро вилоятида жойлашган, Аму-Бухоро ирригaция тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфида бўлган “Қуйи мозор” сув омборининг номи ўзгармоқда.
Сув омборини “Тозакўл”, “Шаффофкўл”, “Мовийкўл” деб номлаш таклифлари билдирилган бўлиб, ҳозирда тегишли тартибда кўриб чиқилаяпти.
Қайси ном Сизга маъқул келса ёки ушбу сув омборини номлаш юзасидан янги таклифлар бўлса Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг электрон почтаси орқали маълум қилишингизни сўраймиз.
Барча таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилади, энг мақбули инобатга олинади.
Электрон почта манзилимиз: press@minwater.uz