Бувайда туман ирригация бўлимида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Йиғилганлар гендер тенглиги, сув хўжалигининг махсус хизмат бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар, сув истеъмоли, сувдан фойдаланишда янги замонавий сув ўлчаш ускунасини ишлатиш принципи тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Семинарда сўзга чиққанлар Бувайда тумани ирригация бўлими бошлиғи Ёрқинжон Назаров, сув тежовчи ва рақамлаштириш бўлими бош мутахассиси, сувдан фойдаланиш ва диспетчерлик бўлинмаси бошлиғи мавзу доирасида сўзга чиқиб, ўзларининг иш жараёнлари мисолида янгиликларни жорий қилиш тажрибаларини гапирдилар.
Кўргазмали семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоблар беришди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби
Мирзачўл тумани ирригация бўлимида “Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликнинг аҳамияти” мавзуида семинар ташкил этилди. Тадбирга сув хўжалиги тизимида, аграр соҳада, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжалкларида раҳбар бўлиб ишлаб келаётган хотин-қизлар таклиф этилди.
Анжуманда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М.Турдибоев сўзга чиқиб, истиқлол йилларида юртимизда аёлларнинг жамиятдаги мавқеи янада мустаҳкамлангани, ватан равнақи ва чинакам фуқаролик жамияти қуриш йўлида фидойи хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири ортиб бораётгани, бундай ижобий ҳолат сув хўжалиги тизимида ҳам яққол кўзга ташланаётганлигини таъкидлади.
Тадбирда шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида гендер тенглик ёндашувини жорий қилиш, бунинг учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, тегишли тартибда тушунчалар бериб бориш, энг муҳими, сув тежамкор технологияларни жорий этган ва этаётган аёл фермерларни қўллаб қувватлаш, уларнинг сони ва мавқеи ошиб боришига эришиш зарурлиги ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
ХОТИН-ҚИЗЛАР ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
Олтинсой тумани ирригация бўлимида “Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликнинг аҳамияти” мавзусида кўргазмали-амалий семинар ташкил қилинди. Туман ирригация бўлими мутахассислари, туманда хотин-қизлар етакчилик қилаётган фермер хўжаликларининг раҳбарлари, шунингдек, тизимда ишлаётган хотин-қизлар ҳамда махсус хизмат мутахассислари иштирок этган семинарда ҳукумат томонидан аёлларга кўрсатилаётган давлат даражасидаги ғамхўрлик, жамиятда гендер тенглик тамойилларининг устуворлигини таъминлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни қўллашда гендер тенгликка эришиш масалалар муҳокома қилиниб, сув тежовчи технологияларни даласида қўллаган деҳқонларга берилаётган имтиёзлар ва ажратилаётган субсидияларни олиш тартиблари бўйича батафсил тушунча бериб ўтилди.
Семинарда туман сув хўжалиги объектларида истеъмолчиларга етказиб берилаётган обиҳаётни қатъий тақсимлаган ҳолда фойдаланиш, суғориш тармоқларида, хусусан фермер хўжаликлари ички ариқ ва каналларида сув йўқотишларни камайтириш борасида гидрометрларнинг асосий бурчи ва вазифалари ҳақида сўз юритилди.
Семинарда сув тежовчи технологияларни Олтинсой тумани хўжаликларида жорий этишда йўл қўйилган хато-камчиликлар, белгиланган режанинг бажарилмаслиги сабаблари танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йил учун пахта майдонларида томчилатиб, боғ ва токзорлар, ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этишга ҳозирдан киришиш, мембриана тўшаш учун ҳовузлар қазиш, трансформатор ўрнатиш, электр линия тортиб келиш, насосларни ўрнатиш жойини белгилаш каби ишлар бажарилиши лозимлиги ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Семинар иштирокчиларига пахтазорда жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси намойиш этилиб, бу фермер хўжалиги даласидаги ғўзалар ривожи одатдаги усулда суғорилган майдонга нисбатан ҳосилдор бўлганлиги таъкидланди.
Семинарда туман ирригация бўлими қошида фаолият олиб бораётган махсус хизмат ходимларининг фаолияти эътироф этилиб, истеъмолчилар билан алоқа ва ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиб, белгиланган маблағ тушумларини ўз вақтида хазинага кирим қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
ТЕРМИЗДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИККА ОИД СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Охирги йилларда Сурхондарёда фермер хўжаликларига раҳбарлик қилаётган аёллар сони ортиб бораяпти. Хотин-қизлар бошлиқ бўлган жамоаларда иш ҳар томонлама олға силжияпти. Бугун воҳанинг пахта далаларида, боғ-роғларида аёллар раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликлари ҳар томонлама юқори натижаларга эришиб, бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. Масалан, Жарқўрғон туманидаги тадбиркор аёл Ўриной Раҳматова бошлиқ “Раҳматова Ўриной”, Узун туманидаги тажрибали деҳқон Шоҳиста Раҳматова етакчилигидаги “Феруз Сурхондарё” фермер хўжаликлари сувдан самарали фойдаланиш мақсадида тежамкор технологияларни пахтазорларда кенг қўллашаяпти. Шунинг учун ҳам сув танқисилиги шароитида ушбу жамоаларнинг аъзолари далаларидан ҳамда боғ-роғларидан юқори ҳосил олишаяпти.
Шу илғорларнинг тажрибасини бошқа фермер хўжаликларига кўрсатиш, ютуқларини оммалаштириш мақсадида Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари ташаббуси билан тез-тез кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда. Термиздаги сув тежовчи технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш ўқув марказида ўтказилган семинарда “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглик” мавзусидаги семинарда воҳадаги хотин-қизлар раҳбарлигидаги фермер хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари, вилоятнинг сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирок этди.
Семинарда сув тежовчи технологияларнинг афзаллиги, кўпроқ даромад топиш сирлари, даласига томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этган жамоаларга берилаётган имтиёзлар ҳамда ажратилаётган субсидиялар ҳақида батафсил тушунча берилди. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликнинг моҳияти ва долзарб муаммолари ҳақида ўзаро баҳс юритилди. Савол-жавоб тарзида кечган семинар қатнашчиларга соҳага доир қатор маълумотлар тақдим этгани билан аҳамиятли бўлди.
– Вилоятимизда аёллар раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликларида гарчанд сув тежовчи технологиялар жорий қилинаётганига қарамай аъзолари ҳам, аёл раҳбарларнинг айримлари сув тежамкор технологияларни қўллаганликлари учун имтиёзлардан тўлиқ хабардор эмаслиги семинар жараёнида ойдинлашди, – дейди Аму-Сурхон ИТҲБ мутахассиси М.Хушбакова. – Ўйлайманки, ушбу семинар бу борада аёлларни хабардор қилиш билан бирга сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича гендер тенгликка оид қонуний ҳуқуқларини тушунишига хизмат қилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
ҚАШҚАДАРЁДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИККА ЭРИШИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида “Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликка эришиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда вилоят сув хўжалигида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ҳамда фаол фермер аёллар иштирок этди.
Семинар қатнашчилари дастлаб ҳавза бошқармасидаги сув хўжалиги музейида бўлиб, вилоятдаги сув ресурсларининг шаклланиши, бошқарилиши ва унинг тарихи билан танишдилар.
Кейинги манзил Қарши туманидаги “Азамат-Акмал” фермер хўжалигининг томчилатиб суғориш жорий этилган 20 гектарли пахта майдони бўлди. Фермер ўз тажрибаси ва технологиянинг самарадорлигини аниқ мисоллар асосида гапириб берди.
Шундан сўнг, сув тежовчи технология ускуналарини ишлаб чиқарувчи “Омад старт” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона атрофидаги тажриба майдонида ташкил этилган ёмғирлатиб ҳамда томчилатиб суғориш технологияси билан танишдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад, барча сув хўжалиги тизим ташкилотлари хотин-қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим ва савияларини ошириш, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни яна жадал ташкил этиш ҳамда афзалликларини оммага етказиш ва бу борада гендер тенгликка эришишдан иборат.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
НАМАНГАНДА “ГЕНДЕР ТЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИ АСОСИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ” МАВЗУИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг ҳузуридаги тизим ташкилотларининг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан ҳамда сув хўжалиги ташкилотларида “Гендер тенглик масалалари асосида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш” бўйича семинар ташкил этилди.
Тўрақўрғон туманидаги “Уруғчилик маркази”нинг пахта майдонида ўтказилган ўқув семинари давомида, пахта майдонида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясини (ҳовуз тиндиргич, насос-фильтрлар, ўғит бериш мосламаси ҳамда мазкур технологиядан суғориш ишларинги олиб борилиши) ўрганилди.
Шунингдек, семинар жараёнида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Норин-Сирдарё ИТҲБ Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Ф.Абдурахимова жорий йилнинг июль ойида Испания давлатида бўлиб, сув тежовчи технологияларини бутловчи қисимлари (марказий ва тарқатувчи қувирлар ҳамда суғориш ленталари) ишлаб чиқарилиши, ўрнатиш ишларини ҳамда улардан дала майдонларида фойдаланиш бўйича малака ошириш курсида олган билим ва кўникмалар ҳақида билан семинар иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИ ТАʼМИНЛАШ СОҲАСИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
I. Ўзбекистон сув хўжалиги секторини гендер бўйича баҳолаш
«Баҳолаш» сув хўжалиги секторини, умуман, республика ва ҳудуд миқёсида қоидаларни ишлаб чиқувчилардан бошлаб, сув фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари кўриб чиқди.
Шунингдек:
II. Гендер масалаларига бағишланган тренинглар
2021 йилнинг 12 ноябрь куни Ахборот-таҳлил ресурс маркази (АТРМ), Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ) ва Сув ҳавза ирригaция тизимлари бошқармаси (СИТБ) мутахассислари учун якунланган беш кунлик интерактив ўқув курсида сувчилар сув ресурсларини интегрaциялашган бошқарувнинг гендер жиҳатларини ўрганадилар. Қуйдаги масалалар муҳокама қилинди: Гендер ва жинсий фарқлар бир-биридан қандай ажралиб туради? Биз қандай гендер стереотиплар таъсиридамиз? Гендер тенглигини қандай таъминлаш мумкин? Сув ресурсларини интегрawiялашган бошқариш (ИСРБ)нинг гендер жиҳатлари нималардан иборат? (https://t.me/tomchikanali/4216 )
2022 йил 21 февралдан 3 июлгача Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ирригaция тизимлари ҳавза бошқармалари ходимлари учун гендер ва сув ресурсларини интегрaциялашган бошқариш (СРИБ) бўйича онлайн меҳмон маърузалари ўтказилди. Тренинг Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг сув ресурсларини интегрaциялашган бошқарувда имкониятларини кенгайтириш ҳақида хабардорликни оширишга ҳисса қўшди. (https://t.me/tomchikanali/4962)
2022 йил 4-16 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва 12 та ирригaция тизимлари ҳавза бошқармаси ходимларидан жойларда амалий машғулотлар ўтказишга тайёрлаш мақсадида танланган тренерлар малакасини ошириш бўйича тренинг ўтказилди. Ушбу тренинг иштирокчиларга етакчилик, вақтни бошқариш, самарали мулоқот қилиш, тадбиркорлик ва бизнесни режалаштириш фазилатларини ривожлантириш учун зарур бўлган билимларни беришга қаратилган эди. (https://t.me/tomchikanali/5113)
2022 йил 11-18 май кунлари ирригaция тизимлари ҳавза бошқармалари, туман миқёсидаги, Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари – хотин-қизлар жами 410 нафар иштирокчилар учун вебинарлар ўтказилди. Шу билан бирга, аввал тайёрланаётган тренерлар ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида жойларда ўқув машғулотларини ташкил этиб, модераторлик қилдилар. (https://t.me/tomchikanali/5559 )
2022 йил 9-12 июнь кунлари ўқув сафари бўлиб ўтди, унда аввал ўқув курсларини тамомлаган ишчи-ходимлар ва фермер аёллар Бухоро ва Навоий шаҳарларидаги кўргазмали участкаларда бўлиб, сув хўжалиги, хусусан, сувни жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича аёллар бошчилигидаги фермер хўжаликлари ҳудудларида илғор тажрибалар ва тежамкор технологиялар билан танишдилар.
https://t.me/tomchikanali/5808)
2023 йил февраль-май ойларида гендер ва иқлим ўзгариши бўйича кўп босқичли тренинг ўтказилди. Биринчи қадам сифатида, 2023 йил 14-16 февраль кунлари ҳар бир вилоятдаги Сув хўжалиги мутахассислари орасидан танлаб олинган 13 нафар аёллар учун маҳаллий даражада гендер тамойилларини тарғиб қилиш бўйича лойиҳа фаолиятига раҳбарлик қилиш учун тренер сифатида салоҳиятини ошириш мақсадида онлайн тренинг ўтказилди. Кейин, 2023 йил 11-18 март кунлари тренерлар гендер эксперти ва АТРМ ходимларининг онлайн кўмагида ҳар бир вилоятда бир хил жойларда тренинг ўтказдилар. Ушбу гибрид тренингда 406 нафар фермер аёллар, Сув хўжалиги вазирлиги ташилотлари мутахассислари иштирок этишди. https://t.me/tomchikanali/7442 https://t.me/tomchikanali/7570; https://t.me/tomchikanali/7575 https://t.me/tomchikanali/7613 https://t.me/tomchikanali/7617
2023 йил 26 май – 1 июнь кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги сувт тежаш (СТТ) етакчи аёллар далаларига ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш жойларига маҳаллий тренинглар давомида танлаб олинган 2 нафар энг фаол 14 нафар фермер аёллар ва кам таъминланган аёллар учун ўқув сафарлари ташкил этилди. Шунингдек, улар орасида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича илғор тажрибаларни намойиш этиш учун 13 аёл тренер, СХВ ва АТРМдан 5 мутахассис ва Тожикистондаги СРБ лойиҳаси гуруҳининг 8 аъзоси. Ташрифлар давомида қишлоқ аёллари томонидан бошқариладиган фермер хўжаликлари ва томорқаларда кўпайтириш учун иқлим ўзгаришига мослашиш чораси сифатида кейинги СТТ тажрибасини тарқатиш учун тренерлар ва фермер аёллар ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилди. https://t.me/tomchikanali/8152; https://t.me/tomchikanali/8158; https://t.me/tomchikanali/8164; https://t.me/tomchikanali/8165
III. Гендер масалаларига бағишланган танловлар
Қолган вилоятлар орасида қўшимча эълон чоп этилди (https://t.me/tomchikanali/7978 Танлов давом этмоқда
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилишга қаратилган гендер тенглиги кампанияси Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган. У 2023-йил март ойидан бошлаб Сув хужалиги вазирлиги ташкилотлари ва фермерлар ўртасида ўтказилиб келинмоқда ва 2023 йил сентабрm ойида қуйидаги номинaциялар бўйича якунланади: “Энг яхши тадбир”, “Энг фаол сув хўжалиги ташкилоти” ва “Энг фаол фермер”. Танлов СТТдан фойдаланадиган фермер аёллар сонини кўпайтириш ва сув секторида гендер тамойилларини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда. (https://t.me/tomchikanali/7740 )
IV. Гендер ишчи гуруҳи
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон сув хўжалигида гендер стратегиясини (Концепциясини) ишлаб чиқишнинг амалий ва ташкилий масалаларини муҳокама қилдилар. Ушбу иш Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан қўллаб-қувватланади (https://t.me/tomchikanali/8110 )
V. Сувчи аёллар ҳақида ҳикоялар
Навоийлик сувчи аёллар ҳамда сувчи ёшлар бугун эрта тонгдан Навоий шаҳрида жойлашган “Ёшлар” боғи олдида жам бўлишди. Ушбу боғда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимимидаги ташкилотлар аёллари ва ёшлари учун “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам босинг!” шиори остида марафон ташкил этилди.
Тадбирда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Саматов сўзга чиқиб, аввало пиёда юришни тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ фидойиларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. Шу билан биргаликда, марафон иштирокчилари орасида аёлларнинг кўплигини алоҳида эътироф этиб, бугунги кунда сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида ҳамда ҳар бир оилаларнинг жамиятдаги ўрни, соғлом ҳаёт тарзининг инсон организми учун фойдали хусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг жам бўлганлар “Ёшлар” боғи бўйлаб сайр қилишди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ва тизим ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, шунингдек, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги йирик фермер аёллардан иборат делегация Испанияга сафарини амалга оширди.
Ташриф давомида Испанияда сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш умумий тизими ҳамда давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш масалалари, меҳнат жамоасида касбий йуналишда тенг имкониятлар яратилганлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг касбга жалб қилиниши тажрибаси ўрганилди.
Сувдан оқилона фойдаланган ҳолда полиз экинларини самарали суғориш, мева ва сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш жараёнлари билан танишилди.
Испанияда жами 3,8 млн. га суғориладиган майдонда, асосан, ғалла-дон, сабзавот ва мойли экинлар етиштирувчи 1 млн. дан зиёд фермерлар фаолият юритади. Шундан 2,9 млн. га (76.3%) майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган, қолган ҳудудларда экинлар эгатлаб суғорилади.
Ҳозирги кунга келиб, сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш натижасида Испанияда сув сарфи 37% камайишига эришилган.
Мазкур соҳадаги Испаниянинг бой тажрибасини ўзлаштириш мақсадида амалий сафар доирасида Мадрид политехника университети, Миллий ирригация жамоатчилиги федерацияси, “Riegos TDJ Toledo” виночилик плантацияси, “ITACYL” Қишлоқ хўжалиги технологиялари илмий-тадқиқот институти, “Balsa de riego Villalón-Herrín-Boadilla” тадқиқот институти, Сувдан самарали фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқарувчи “Dresaplast” хусусий корхонаси, Суғориш бўйича Ҳамдўстлик Кҳериа қишлоқ хўжалиги корпорацияси ва Испаниядаги йирик олма плантациясига эга Grupo NUFRI корхонасига ташриф буюрилди ва испаниялик ҳамкасблар билан давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказилди.
Испаниянинг қишлоқ хўжалиги ва сувдан унумли фойдаланиш бўйича эришган йирик муваффақиятлари ва ушбу соҳаларда унинг Европа Иттифоқидаги салмоқли ўрнини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистоннинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига инновацион лойиҳаларни кенг жалб қилиш ва истиқболли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Испания билан ўзаро манфаатли тажриба алмашиш амалиётини келгусида ҳам давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Д.Аликулова,
Сув хўжалиги вазирлигининг Хотин-қизлар масалалари
бўйича бошланғич ташкилоти раиси
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Гендер ва иқлим ўзгариши” мавзусида ўқув-тренинг ўтказилди. Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув-тренингда ҳудуддаги сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қиз мутахассислар ва фермер аёллар иштирок этди.
Ўқув-тренинг иқлим ўзгариши тушунчалари ва гендер муаммолари, иқлим ўзгаришининг қишлоқ аёллари турмуш тарзига таъсири, қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талаблари, сувни тежаш технологияларини жорий этиш ва тарғиб қилиш, сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини ошириш, гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги муносабатлар мавзуларида тақдимотлар қилинди. Қатнашчилар ҳар бир мавзуни ўзаро муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.
– Бугунги тренингда гендер тенглиги бўйича кўпроқ маълумотлар олдик, шунингдек, сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари ҳақида билмаган имтиёзлардан хабардор бўлдик, – дейди семинар-тренинг иштирокчиси, Қумқўрғон туманидаги “Насиба Суюнова” фермер хўжалиги бошлиғи Насиба Суюнова. – Биз деҳқончилик қилаётган ерларда сув етиб бориши муаммоли, айни ғалла ва ғўза парвариши даврида навбат кутишга мажбурмиз. 45 гектар даламизнинг ҳеч бўлмаса ярмида сув тежовчи технологияни жорий этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Иқлим ўзгаришининг аёллар турумуш тарзига таъсири ҳақида ҳам янги-янги маълумотларда хабардор қилишди. Бундай тадбирлар ва семинарларни бот-бот ўтказиб туриш фақат соҳа тараққиётига хизмат қилади, деган хулосага келдим.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Гендер ва иқлим ўзгариши” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Унда тизим ташкилотларида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ва фермер аёллар иштирок этди.
Тренингда иқлим ўзгаришлари, иқлим ўзгаришига мослашишнинг гендер муаммолари, гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги муносабатлар кўникмаларини ривожлантириш учун зарур бўлган воситалар ва билимларни тақдим этишга қаратилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган хотин-қизлар учун уч кунлик онлайн тренинг ўтказилди. Иқлим ўзгариши, унинг аёлларга бўлган таъсири, иқлим ўзгаришига мослашишнинг гендер муаммолари, гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги муносабатлар кўникмаларини ривожлантириш учун зарур бўлган воситалар ва билимларни тақдим этишга қаратилган тадбир “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида Сув хўжалиги вазирлиги Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил этилди.
Тизимдаги 30 дан зиёд ташкилотлардан жалб этилган иштирокчилар иқлим ўзгаришининг қишлоқ аёлларига таъсири ва иқлим ўзгаришига қарши аёлларнинг муҳим роли ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Лойиҳа мутахассислари иқлим ўзгариши ва сув хўжалиги соҳасидаги мослашув тадбирларида ҳамда сув тежовчи технологияларни қўллашда аёлларнинг роли ва иштироки тўғрисида назарий ва амалий билимларини ўқув курси иштирокчилари билан ўртоқлашдилар.
Ахборот хизмати
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Сув хўжалиги вазирлигида тадбир ўтказилди.
Маълумки, 2007 йил 18 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда 8,6 миллионга яқин хотин-қизлар қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначилик, томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш йўналишларида фидокорона меҳнат қилиб келишмоқда.
Хусусан, республикамизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ерни сув билан таъминлаш, сувнинг ҳисобини олиб бориш, тежаш, соҳага замонавий сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш, сув иншоотларини масофадан туриб бошқаришни жорий қилишда вазирлик ва унинг қуйи тизимларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Тадбирда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев жамиятимизда сувчиларнинг обрў-эътибори юксалаётгани натижасида хотин-қизларнинг сув хўжалиги тизимида ишлашга бўлган қизиқиши ортиб, охирги йилларда соҳада аёлларнинг улуши кўпаяётганлигини, бунда тизимдаги ҳар бир ташкилотда хотин-қизларга имкон қадар енгилликлар берилаётгани, улар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланаётгани ҳам алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
“Сув хўжалиги соҳасининг энг намунали фидойи аёл ходимаси”ни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда танлов ўтказилди. Танловга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча сув хўжалиги ташкилотларидан хотин-қизлар жалб этилди.
Тадбирда танлов ғолибларига мукофотлар топширилди.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети хотин-қизлар кенгаши раиси, проф. З.Исмоилова, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи А.Маҳмудова, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ирригация бўлими техник гидротехниги Қ.Аллабергенова, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Қўрғонтепа туман участкаси бошлиғи Н.Мирзараҳимова ва бошқалар сўзга чиқиб, сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга яратилган шароитлар, улар қўллаб-қувватлаш ҳақида фикрларини билдирдилар.
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан шу каби тадбирлар сув хўжалигининг барча тизим ташкилотларида ўтказилмоқда.
Ахборот хизмати
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишлаб ўтказилган “Сув хўжалиги соҳасининг энг намунали фидойи аёл ходимаси” танлови ғолиблари
Аллабергенова Кизларгул Ниеталиевна – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ирригация бўлими техник гидротехниги
Маханбетоова Перузат Шаракуловна – Навоий вилояти Конимех тумани ирригация бўлими 2-тоифали муҳандис гидротехниги
Азизова Шоира Қабиловна – Қашқадарё вилояти “Оқсув” ирригация тизими бошқармаси гидротехник иншоотлар назоратчиси
Жуманазарова Клара Матназаровна – Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ирригация бўлими гидротехник иншоотлар назоратчиси
Мирзарахимова Нафиса Бувараимовна – Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси Қўрғонтепа туман участкаси бошлиғи
Ризванова Зухра Фаритовна – Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси кимёвий таҳлилчиси
Хажиханова Раъно Насировна – Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизматининг муҳандис-диспетчери