Тендер савдоларига таклиф
Сана:
|
26 март 2024 йил
|
Қарз битими рақами ва номи:
|
3025/3026-UZB: Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш лойиҳаси
|
Шартнома рақами ва номи:
|
ABISR-SES-2 – “Лойиҳанинг якуний ижтимоий-иқтисодий баҳолаш”
|
Нарх таклифларини топширишнинг охирги муддати:
|
15 апрель, 2024 йил, 15:00, Тошкент стандарт вақти (ТСТ)
|
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) – “Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси учун қарз маблағлари олди. Ушбу маблағнинг бир қисми юқоридаги шартнома бўйича тўловлар учун ишлатилади. Тендерда қатнашиш учун ОТБ томонидан молиялаштиришга ҳақли бўлган мамлакатларнинг иштирокчиларига рухсат берилади.
- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестициялар лойиҳаларини амалга ошириш маркази (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) тегишли тендер иштирокчиларидан муҳрланган тендер таклифларини – “Лойиҳанинг якуний ижтимоий-иқтисодий баҳолаш” пакети учун қабул қилади.
- Консалтинг хизматларининг мақсади Лойиҳанинг умумий ижтимоий-иқтисодий таъсирини баҳолашдан иборат. Консультант компаниянинг иш доираси Лойиҳанинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини баҳолаш учун маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ва натижаларни шарҳлашдан иборат.
- Мувофиқлик ва малака мезонлари тафсилотлари Нарх таклифларига сўров (РФҚС) ҳужжатида тўлиқ тавсифланган. Ушбу тендерда фақат талаб қилинадиган малакага эга бўлган хизмат кўрсатувчи консультант компаниялар иштирок этишлари керак. РФҚС ҳужжатини олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи консультант компаниялар юқоридаги манзилга электрон почта сўровларини юборишлари керак. РФҚС ҳужжатини 2024йил 15апрелькуни ТСТ соат 15:00 га қадар юборимумкин, ундан кейин ҳеч қандай сўров қабул қилинмайди.
- Қўшимча маълумот олиш ва РФҚС ҳужжатини текшириш учун хизмат кўрсатувчи консультант компаниялар Буюртмачи билан боғланишлари керак (иш вақтида 09:00 дан 18:00 ТСТ шанба, якшанба ва байрамлардан ташқари):
Манзил: Лабзак кўчаси, 1а-уй, 100000, Тошкент, Ўзбекистон
Диққат: Шамсиддин Султонов, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестициялар лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори
Электрон почта манзили: abisr@mail.ru
Тел.: +998 91 234 03 03, +998 55 520 10 06
Таклифлар қуйидаги манзилга 2024 йил 15 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00 га қадар юборилиши керак. Барча таклифлар РФҚС ҳужжатида кўрсатилганидек, ҳужжатлар билан бирга бўлиши керак. Кечиктирилган таклифлар рад этилади.
Таклифларни қуйидаги манзилга етказинг
- Манзил: Лабзак кўчаси, 1а-уй, 100000, Тошкент, Ўзбекистон
- Тендер таклифларини топширишнинг охирги муддати: 2024 йил 15 апрель, 15:00, Тошкент стандарт вақти (ТСТ)
- Буюртмачи таклифларни тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ хизмат кўрсатувчи консультант компаниялар томонидан қилинган ҳар қандай харажатлар учун жавобгар бўлмайди.
- Буюртмачи ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан ҳар қандай ёки барча котировкаларни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Тендер таклифлари таклифларни тақдим этишнинг охирги муддати тугагандан сўнг дарҳол, иштирок этишни хоҳловчи иштирокчиларнинг вакиллари иштирокида очилади.