Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускорларнинг лойиҳа концепциялари тасдиқланди (10 та лойиҳа).
“Тараққиёт” |
“Зилол” |
“Узунбулоқ” |
“Яшил воҳа” |
“Қатортол” |
“Соҳибкор-1” |
“Нурли манзил” |
“Соҳибкор-2” |
“Тоштепа” |
“Соҳибкор-3” |
Потенциал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги шартларга мувофиқ, ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
ДХШ лойиҳаларининг концепцияси
Тендерда қатнашиш шартлари:
- талабгорлар (юридик шахс) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
- талабгорлар (юридик шахс) моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
- талабгорлар (юридик шахс) сўров формаси ва таклифларини 2023 йил 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув массиви-4, 11-уй. Тел.: (71) 202-47-61; e-mail: dxsh@minwater.uz