Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериш лойиҳалари бўйича тендер эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускорларнинг лойиҳа концепциялари тасдиқланди (15 та лойиҳа)
“Шўр” |
“Зарафшон-1” |
“Пахтакор” |
“Қоракўлча” |
“Зарафшон-2” |
“Новали” |
“Жалоер” |
“Навбаҳор-1” |
“Бўстон” |
“Қайнарбулоқ-1” |
“Навбаҳор-2” |
“Қозоқовул” |
“Қайнарбулоқ-2” |
“Ўзбекистон” |
“Туркистон” |
Потенциал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги шартларга мувофиқ, ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
ДХШ лойиҳасининг концепцияси
Тендерда қатнашиш шартлари:
- талабгорлар (юридик шахс) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
- талабгорлар (юридик шахс) моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
- талабгорлар (юридик шахс) сўров формаси ва таклифларини 2023 йил 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув массиви-4, 11-уй. Тел.: (71) 202-47-61; e-mail: dxsh@minwater.uz