Диққат, танлов!
Олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклининг битирувчи курсида (4-курс) ўқиётган қобилиятли ёшларни Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида ишга олишдан олдин саралаш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш мақсадида вазирлик томонидан танлов эълон қилинади.
Талабгор талабалардан қуйидагилар талаб этилади:
60812500 – “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланишдан фойдаланиш”, 60812300 – “Сув хўжалиги ва мелиорация”, 60812400 – “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш”, 60813000 – “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишларининг 4-курс талабаси бўлиши;
Ms Word, Excel, Access ва бошқа шу каби компьютер дастурларини фаол ишлатувчиси бўлиши;
Ўзбек (кирилл ва лотин) ва рус тилларида матн тузишни жуда яхши билиши, буйруқ, фармойиш ва бошқа талаб этиладиган ҳужжатларни шакллантириш бўйича етарли малака ва кўникмаларга эга бўлиши. (Инглиз тилини Pre-Intermediate даражасида билиши, луғат билан ишлай олишига устуворлик берилади).
Талабгорлар ўзлари тўғрисидаги маълумотлар (объектика, таълим мусасасасида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва паспорт нусхаси, таълим муассасасининг тавсия хати)ни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси кўчаси, 11-уй манзилида жойлашган вазирликнинг маъмурий биносига олиб келиб топшириши ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги Suv xo‘jaligi – tanlov гуруҳи (https://t.me/+ZIPUUwcReahmZTli) орқали электрон тарзда жўнатишлари мумкин.
Мулоқот учун телефон рақами: +99871 202-47-23, Хикматов Сардор.
Танлов бўйича ҳужжатларни топшириш муддати: 7.12.2023 дан 12.01.2024 га қадар.
Ҳар бир талабгор вазирликнинг тегишли комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади. Танлов бўйича якуний қарор – вазирликнинг ушбу комиссия хулосаси асосида стажировкага қабул қилинади.
Танловнинг ўтказилиш тартиби:
1-босқич: номзодларнинг билим даражасини аниқлаш учун тест синовидан ўтказилади;
2-босқич: тест босқичидан муваффақиятли (71 фоиздан юқори) ўтган талабалар вазирликда ташкил этилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади.
3-босқич: Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар стажировкага жалб этилади.