Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республикамизда 2022 йилда 230 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш 200 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини лазер текислагич ускунаси ёрдамида текислаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
2022 йил давомида республика бўйича жами 463,7 минг гектар майдонда, жумладан, 89,8 минг гектарда томчилатиб, 16,1 минг гектарда ёмғирлатиб, 5,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди ҳамда 243,0 минг гектар майдонлар лазер ускунаси ёрдамида текисланди.
Шу билан бирга, 72,9 минг гектарда эгилувчан қувурлар, 36,1 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2022 йилда 71,3 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.
Сувни тежайдиган, илмий ва инновацион технологияларини
жорий қилиш бошқармаси
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республикамизда 2022 йилда 260 минг гектар майдонда, жумладан, 230 минг гектар майдонда томчилатиб, 28 минг гектар майдонда ёмғирлатиб, 2 минг гектар майдонда дискретли суғориш тизимларини жорий қилиш белгиланган.
Ҳисобот даврида 126,6 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошланиб, шундан, 88,4 минг гектар майдонда томчилатиб, 11,6 минг гектар майдонда ёмғирлатиб ҳамда 4,4 минг гектар майдонда дискрет суғориш тизимлари ишга туширилган.
Бундан ташқари, жорий йилда 70,4 минг гектар майдонда қўчма эгилувчан қувурлар ҳамда 36,1 минг гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилиб, 155,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди.
Бугунги кунда, республика бўйича жами 131,8 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланилган ҳолда суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини
жорий этиш бошқармаси
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Республикамизда 2022 йилда 260 минг гектар майдонда, жумладан, 230 минг гектар майдонда томчилатиб, 28 минг гектар майдонда ёмғирлатиб, 2 минг гектар майдонда дискретли суғориш тизимларини жорий қилиш белгиланган.
Ҳисобот даврида 118,6 минг гектар, жумладан, 100,6 минг гектар майдонда томчилатиб, 13,7 минг гектар майдонда ёмғирлатиб ҳамда 4,4 минг гектар майдонда дискрет суғориш тизимларини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошланиб, шундан 72,5 минг гектар майдонда технологиялар ишга туширилган.
Бундан ташқари, жорий йилда 46,1 минг гектар майдонда қўчма эгилувчан қувурлар ҳамда 13,8 минг гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилиб, 141,8 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди.
Бугунги кунда, республика бўйича жами 92,6 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланилган ҳолда суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бошқармаси
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Жорий йилда сув тежайдиган технологияларни йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида 230 минг гектарда, шу жумладан, 160 минг гектар майдонда – томчилатиб суғориш, 28 минг гектар майдонда – ёмғирлатиб, 2 минг гектарда дискретли суғориш ҳамда 218 минг гектар экин майдонларини лазерли ускуна ёрдамида текислаш бўйича манзилли рўйхатлар шакллантирилган.
Ҳозирда жами 2 866 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг 94,0 минг гектар майдонида, жумладан, 2 391 та талабгорнинг 82,5 минг гектар майдонида – томчилатиб суғориш, 475 та талабгорнинг 11,5 минг гектар майдонида – ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Республикада сувни тежайдиган суғориш технологиялари ускуналари ва бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш саноати кенгайиб, уларнинг сони 45 тага етказилди. Бу эса, бутловчи қисмларнинг таннархини хориждан ташиш харажатларини тежаш ҳисобига 15–20 фоизгача пасайтириш ёки гектарига 5–7 млн. сўмга арзонлаштириш имконини бермоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилари учун ахборот алмашинувининг шаффоф механизмини йўлга қўйиш мақсадида “Томчи-реестр” ягона электрон реестри ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Бугунги кунда 200 дан ортиқ корхона ушбу платформага тегишли ҳужжатларни онлайн шаклда киритган. Шунингдек, субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими жорий этилиб, амалиётга татбиқ этилди. 2022 йилдан бошлаб сув тежовчи технологияларни жорий қилган ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ушбу тизим орқали ажратилади.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бошқармаси