27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни. Шу муносабат билан 25 июнь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳани ёритишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан республикамиз сув хўжалигини ислоҳ қилиш, жумладан, Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар бўйича вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВнинг ўрни ниҳоятда беқиёс эканлигини таъкидлади. 2 нафар журналистга “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони ва 10 нафарига вазирлик ташаккурномаси, совғалар топширилди.
“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган, Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжа, вазирлик ташаккурномасини олган, “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири Тоҳир Долиев сўзга чиқиб, вазирлик ва унинг матбуот хизмати билан ҳамкорлик бардавом бўлиши ҳақида фикрларини билдирди.
Матбуот хизмати