Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги тегишли қарорига асосан Сурхондарё вилоятидаги 14 та ирригация ва 2 та мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш белгиланган. «Қизириқ тумани хўжаликларида коллектор-дренаж тармоқларини қуриш» объекти шундай лойиҳалардан биридир. Лойиҳа доирасида қурувчи ташкилот – «Фахриддин» МЧЖ бунёдкорлари 2 миллиард 54 миллион сўм эвазига 2,603 километр узунликда янги коллектор-дренаж тармоғи, 2 та қувурли ўтиш иншооти ва 3 та акведук қуриш ишларини бажариб, бир жойда қирғоқ ҳимояси ҳамда 2 дона юза сувларини туширгични барпо этади ҳамда ер ости сизот сувлари сатҳи ва минерализациялашувини автоматик мониторинг қилувчи 50 дона «Дайвер» қурилмасини ўрнатади. Лойиҳадаги ишлар амалга оширилгач, туманнинг 400 гектар экин майдонлари мелиоратив ҳолати яхшиланади....
Шеробод тумани экин майдонларида деҳқончилик қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотларининг фаолиятига назар ташланса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўтган ва аввалги йилларда далаларига сув тежовчи технологияларни жорий этишда деярли ҳаракат қилинмагани ойдинлашади. Масалан, 2023 йилда Шерободдек ер майдони катта туманда атиги 40 гектар пахтазорда томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилгани мақтагулик ҳолат эмас....
Қоракўл туманидаги “Мергантекс” МЧЖ агрокластерида мўл ва сифатли пахта ҳосили олиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Икки йилдирки жамиятга қарашли асосий экин майдонларида хитой технологияси асосида, яъни ғўзани полиетилен плёнка остига ётқизилган томчилатиб суғориш усулида етиштирилмоқда. Жорий йилда 611 гектар майдонга шу усулда чигит экилди....
Халқимиз оқиб турган сув ҳаёт, тошиб кетгани бало деб бежиз айтмаган. Сел-тошқинлар одамлар, қишлоқ хўжалиги экинларига кўп заҳмат келтиради. Табиий офатларнинг олдини олиш бўйича Қашқадарё вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда тактик ўқув-машғулотлари доимий ўтказиб келинмоқда....
Сув хўжалиги соҳасига замонавий бошқарув усуллари татбиқ этилмоқда....
2023 йилнинг сўнггида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида фаолият кўрсатиш учун Шароф Рашидов туманидаги “Султонбек Наврўз” фермер хўжалиги бошқарувига берилган “Яшил воҳа” насос станциясида семинар ташкил этилди....
Навоий вилояти Хатирчи туманидаги ирригация тармоқларида ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаларининг қандай ишлаётганини ўрганишга ҳаракат қилдик....
Сув – азиз неъмат. Инсоният, ўсимликлар, жамики мавжудотлар тириклиги сув билан....
Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармаси томонидан ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти....
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Бойсун туманида жойлашган «Дарбанд-2» насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда насос станциясидаги агрегатларнинг мавсумга қай даражада таъмирланганлиги кўздан кечирилди. Назорат-кузатув натижасида барча насос агрегатлари ва электр двигателлар маромида ишлаб тургани аниқланди. Жамоа аъзоларига электр энергияси нархи қимматлашгани, бунинг учун лимит бўйича ажратилаётган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш зарурлиги тушунтирилди. Агрегатларни ҳуда-беҳуда ишлатмаслик, насос станцияси ички ва ташқи қисмини ёритишда энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш, агрегатларни режим бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди....