Қизилтепа туманида сув ресурсларидан фойдаланиш ва “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармасида йиғилиш ўтказилди. Унда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъул ходимлари, Қизилтепа туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ бўлими раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда суғориш мавсуми бошланганлиги ҳамда вегетация мавсуми учун ҳар бир истеъмолчи кесимида жорий йил учун лимит ажратилганлиги тўғрисида ахборот берилди. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласи бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида йиғилганларга ҳисобот берилди.
Шундан сўнг, масъуллар туманда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан бажарилган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди.
Йиғилишда белгиланган топшириқлар ижросини сифатли ва тўлақонли таъминлаш бўйича раҳбар ва мутахассисларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати