“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларда беминнат кўмак бериш учун Тошкент ҳамда водий вилоятлари сувчиларининг 400 нафар вакили жиззахлик ҳамкасбларига ҳашарга келишгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Наманган вилоятидан келган мироблар Зарбдор туманида бўлиб туришибди....
Президентимизнинг “2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори нуфузли халқаро анжуманни юқори даражада ўтказиш учун ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўришга, шунингдек, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган. ...
Янгибозор туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолиятида гидрометрия хизмати, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини юзасидан амалий семинар ўтказилди....
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда берилган топшириққа биноан, Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан дарё ва каналлар, сув моборлари ва зовурлар, ирригация ва мелиорация иншоотлари ҳудудларида 1 миллион 100 минг туп кўчат экиш режалаштириб олинди. ...
“Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси жамоаси ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиб, бошқарма тасарруфидаги “Конимех” канали муҳофаза ҳудудидан 3 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, ушбу ободонлаштирилган ер майдонига 7 минг туп терак ва 2 минг туп гилос кўчатларини экишди....
Қизириқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ жамоаси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча каналлар ҳимоя ҳудуди ва гидроучасткалар атрофидаги бўш ерларга мевали-манзарали дарахтлар кўчатини экишга алоҳида эътибор қаратишмоқда....
«Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси тасарруфида вилоятнинг 10 та тумани далаларини обиҳаёт билан таъминлайдиган ўттизта йирик каналлар мавжуд бўлиб, ҳар бир канал бошлиқлари ва мироблар ташаббуси билан ушбу суғориш тармоқлари ҳимоя ҳудудига ҳар хил мевали-манзарали дарахт ниҳоллари ўтқазилмоқда. ...
Айни кунда “Очиқ бюджет” лойиҳасининг дастлабки босқичига мувофиқ, Пешку туманидаги “Шавгон” ариғининг 2 километр қисми ўзанини бетонлаштириш ташаббуси илгари сурилган....
Жорий йилда Мирзачўл туманида 13 минг 700 гектар ғалла майдонини ёмғирлатиб суғориш усулида парвариш қилиш кўзда тутилган. Бу ишни амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. ...
Аму-Сурхон ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни жорий этиш бўлими томонидан Қумқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ идорасида семинар ўтказилди. Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув ҳисоб-китобини юритишда рақамли технологияларни кенг жорий этиш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланганлиги тушунтирилди....