Айни кунда “Очиқ бюджет” лойиҳасининг дастлабки босқичига мувофиқ, Пешку туманидаги “Шавгон” ариғининг 2 километр қисми ўзанини бетонлаштириш ташаббуси илгари сурилган.
– Ҳудуддаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқалари экин ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув сарфини тежаш мақсадида кўтарилган бу ташаббус 5 минг 724 та овоз тўплаб ғолиб бўлди ва 1 миллиард сўм сармоя ажратилди, – дейди Пешку тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ раҳбари Бекмурод Тошев. – Эндиликда бу ариқда пудратчи, Шофиркон туманидаги “Jo‘ynav city savdo baraka” масъулияти чекланган жамияти томонидан бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунларда белгиланган масофанинг 1,3 минг метр қисмида иш сифатли бажарилган.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати