Жорий йилда Мирзачўл туманида 13 минг 700 гектар ғалла майдонини ёмғирлатиб суғориш усулида парвариш қилиш кўзда тутилган. Бу ишни амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
Куни кеча туманга таъминотчи томон – “Alshams group” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 16 дона ёмғирлатиб суғориш ускунаси олиб келинди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу ускуналар ёрдамида 880 гектар ғалла майдонини илғор усулда суғориш ва озиқлантириш мумкин бўлади. .
“Агробанк”нинг туман филиали, 21 та фермер хўжалиги ва таъминотчи корхона ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинган замонавий технологиялар тез орада далаларга чиқарилади.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати