Янгибозор туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолиятида гидрометрия хизмати, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Мазкур кўргазмали дала семинарда ҳудуд мутахассислари ва фермерлар иштирок этиб, кузги буғдой мисолида сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилишига доир барча билимларни олдилар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилиш бўйича бош мутахассиси Ж.Болтаевнинг таъкидлашича, жорий йилда Хоразм вилоятида 3450 гектарда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган ва бугунги кунгача 2424 гектар, шунингдек, 1550 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган бўлиб, амалда 840 гектар учун банклар томонидан молиялаштирилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати