Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда....
2021 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Нидерландия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москвада шаҳрида жойлашган) Хиллес Арно Бесхор Плух билан учрашув ўтказилди....
Бугунги кунда республикамизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, уларнинг мелиоратив ҳолатини сақлаш учун жами 143,8 минг км коллектор-дренаж тармоқлари хизмат қилиб келмоқда....
Бу ёруғ оламда ҳар бир инсон – қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар ва қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин...
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг видеоконференц алоқа тарзида навбатдаги селектор йиғилиши ўтказилди. Унда вазирлик марказий аппаратининг тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туман ирригация бўлимлари, насос станциялари ва энергетика бошқармаси, мелиоратив экспедициялар, “Сувқурилишинвест” давлат муассасалари, йирик гидротехник иншоотлар ва сув омборлари раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари иштирок этди....
Душанбе шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишув...
Сувчилар мамлакатимизнинг энг аҳил, иноқ, жипс, бир-бирини ҳурмат қиладиган жамоаларидан бири. Уларнинг маслаҳат сўраб турадиган, дуоларини оладиган фахрийлари бисёр. Куни кеча барча сувчилар учун ибрат мактаби бўлган Исмоил Ҳакимович Жўрабековнинг қутлуғ 90 ёш юбилейи нишонланди....
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент халқаро бизнес марказида сув хўжалиги масалалари бўйича Ўзбек-Туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди....
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг самарали меҳнат фаолияти, ғайрат-шижоатга тўла, босиб ўтган умр йўлига ҳамма ҳавас қилади. Мамлакатимиз сув илмининг етук билимдони, қатъиятли раҳбар ва бағрикенг устозимиз Исмоил Ҳакимович Жўрабеков ана шундай ҳавас қилгулик инсон ва барча сувчилар учун ҳақиқий ибрат намунасидир. Бинобарин, у кишининг умр йўлида яратувчанлик, бунёдкорлик, эзгуликни кўрасиз....
Умрни оқар дарёга менгзайдилар. Мен, таъбир жоиз бўлса, Исмоил Ҳакимович Жўрабековнинг умр йўлини оқар сувга ўхшатгим келади. Сув ўз оқими бўйлаб борар экан, ҳар бир манзилга яшиллик, ободлик бағишлайди. Қақраб ётган ерлар ҳам сув бир югуриб ўтганидан сўнг кўркамликка бурканади, сўлиб, ҳолсизланиб қолган ҳайвонот ва наботот олами айнан сувдан куч олади, сув билан қаддини кўтаради....