“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида бу йил сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 млрд. м3 сувни тежаш кўзда тутилган. Бунда сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ерларни лазер текислаш эвазига 3 млрд. м3, ирригация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари ҳисобидан 3,1 млрд. м3, АКТ ва рақамли технологияларни жорий этиш, сув кам талаб қиладиган экинлар улушини кўпайтириш ва қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш натижасида 0,9 млрд. м3 сувни тежаш режалаштирилган....
Амударё туманидаги “Полвон овул” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Сув хўжалиги вазирлиги, туманлар ҳокимлиги масъуллари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этган тадбирда ирригация бўлимлари таркибида сув хўжалигининг махсус хизматини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди....
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактаб, меҳрибон устозлар билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Нукус шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюрди....
Жорий йилнинг 24 май куни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган Президент мактабига ташриф буюриб, унинг иқтидорли ёшлари ва мактаб директори С.Саттаров билан учрашув ўтказди....
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилиб, пенсия чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Уларга эҳтиром кўрсатилди....
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан....
Жиззах бош насос станцияси бошқармасига қарашли насослар ёрдамида “Марказий Мирзачўл” канали орқали оқиб келаётган сув 40 метр баландликка кўтарилиб, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларининг 112 минг гектар экинзорларига етказиб берилади....
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 мартдаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги тегишли қарорларининг ижроси ўрганилмоқда....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 март куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 апрелдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз сув хўжалиги тизимини янада ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни қўллашни янада кенгайтирган ҳолда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган тарихий ҳужжатлар бўлди....
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев туманларда аҳоли билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Тадбирлар сектор раҳбарлари билан бевосита ҳамкорликда ўтказилиб, унда сув етказиб бериш масаласи муҳокама этилмоқда....