Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан.
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаоллари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Навоий вилояти сув хўжалиги соҳасида узоқ йиллар ишлаган фахрийлар ҳолидан хабар олдилар.
Шу каби хайрли ва эзгу тадбирлар барча тизим ташкилотлари томонидан ҳам уюштирилмоқда.
– Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, маданий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради, – дейди сув хўжалиги меҳнат фахрийси Лидия Абдуллаева. – Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати