Чимбой тумани “Тажа жол” овул фуқаролар йиғини 3-сектор ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Аманбай Оринбаев иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев юзага келаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг маълумот берди. Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари тингланди.
Учрашувда овул фуқаролар йиғини раиси Бекпосин Оспанов, овул оқсоқоллари Авезбай Юсупов, Баўетдин Пахиржанов ва Жалғас Қалжановлар аҳолининг томорқа майдонларини суғориш муаммолари юзасидан ўзларининг таклиф ва фикрларини билдирди.
Аҳолининг фикрлари инобатга олиниб, ушбу муаммони бартараф этиш учун ҳудудга сув етказувчи “Қазақ аша” каналининг лойқа билан кўмилиб қолган қисмларини тозалаш зарурлиги таъкидланди. Ушбу масала юзасидан тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди. Хусусан, график асосида сув берилганда аҳоли томорқаларига сув етказиб беришни алоҳида назоратга олиш топширилди. Шунингдек, аҳоли вакилларига ҳам кам сувли даврда ихчам кўчма насослардан фойдаланган ҳолда томорқаларини суғориш чораларини кўриб бориш тавсия этилди.
Мааълумот учун ушбу овул ҳудудига “Абат жап” канали орқали “Қазақ аша” каналидан сув етказилади. Март ойида берилган сувдан аҳолининг ўртача 70 фоизи томорқа майдонларини суғориб бўлган. Навбатлаб суғориш графиги асосида чекка ҳудудларга ҳам сув етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Ғ.Отажонов
Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби