Шундай иноснлардан бири – Меҳриддин Шоназаров. Афғон уруши қатнашчиси Меҳриддин ака 1988 йилда сув хўжалиги соҳасига ишга кириб, 30 йил меҳнат қилди. 2018 йилдан пенсия чиқди.
2 ўғил, 1 қизни тарбиялаб, ўстирди. Ҳозирда 7 нафар набираси бор.
Меҳриддин ака малакали ирригатор, ташаббускор раҳбар сифатида маҳаллада, туман фаоллари орасида ҳурмат қозонган. Тумандаги деярли ҳеч бир тадбир у кишисиз ўтмайди.
Шогирдлари ҳам у кишидан тез-тез маслаҳат сўраб туришади. Шу боис, ҳар байрамда йўқлаб боришади, суҳбат қилиб, дуосини олишади.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати