Давлатларнинг сиёсий тузилиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъий назар, бугунги кунда коррупция бутун дунёнинг кенг кўламли долзарб муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Коррупциянинг авж олиши оқибатида давлатга солиқ тушумлари камаяди, давлат хизматларидан фойдаланиш қийинлашади, моддий ресурсларнинг хусусий сектордаги тақсимоти кўзбўямачилик билан амалга оширилади ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашади. Бундан ҳам ёмони, коррупция хорижий сармоядорларнинг инвестиция киритмаслигига сабаб бўлиб, халқаро ҳамжамиятда давлат тўғрисида салбий тасаввурларни юзага келтиради....
2022 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси студиясидан қатнашди ва йиғилишни олиб борди....
Ўтган 2021 йилда сув ресурслари ҳар йилгидан 25–30 фоизга танқис бўлишига қарамасдан сувчиларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига истеъмолчиларга йил давомида 44 млрд.м3, суғориш мавсумида 32,6 млрд. м3 сув етказиб берилди....
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Давлат сув ишлари департаменти бошлиғи Кая Йилдиз бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, учрашув ўтказди....
Минтақамизда сув йилдан йилга танқис бўлиб бораётган ҳозирги шароитда муаммонинг энг мақбул ечими сувни тежовчи технологияларга ўтиш эканлиги ўзининг ҳаётий тасдиғини топди. Шу боис Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сувни бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида Марказий Осиё давлатлари орасида ташаббускор бўлмоқда....
Дунёда инсон измига бўйсунмайдиган мезонлар, ўлчовлар бор. Масалан, вақтни, умрни жиловлаб бўлмайди. Ариқдан оқаётган сув мисол умр ҳам жилдираб ўтиб кетаверади....
Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) инвестиция операциялари бўйича вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашув ўтказилди....
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Г.М.Бердимухаммедов ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар туфайли мамлакатларимиз ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, сув хўжалиги соҳасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб, барча масалалар икки томоннинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилмоқда....
Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, экинлардан мўл ҳосил олиш, бозорларимиз тўкинлиги-ю, дастурхонларимизнинг турли ноз-неъматларга тўла бўлиши бевосита сувга боғлиқ. Шу боисдан, кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасини комплекс ривожлантириш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, жумладан, тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу борада улкан ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда....
2021 йилнинг баҳорида ёғингарчиликнинг кам бўлгани, ёз чилласининг ўта иссиқ келиши, сув ресурслари ҳар йилгидан 25–30 фоизга танқис бўлишига қарамасдан сувчиларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига истеъмолчиларга йил давомида 44 млрд. м3, суғориш мавсумида 32,6 млрд. м3 сув етказиб берилди....