2021 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди....
2021–2022 йиллар кузги-қишки мавсумда Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи барча ташкилотлар ҳисобидаги 4 минг 289 км суғориш тармоқларини тозалаш режалаштирилган. Ўтган 4 ой давомида режанинг 60 фоизи бажарилди. Жумладан, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 44 фоиз, Андижон вилоятида 49 фоизни ташкил этмоқда....
Бутун дунёда бўлгани каби республикамизда ҳам сув муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланишини эътиборга олсак, бу неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тежамкор суғориш технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Гулистон шаҳрида янги очилган Президент мактабида бўлди. Бу ердаги шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиб, устоз-мураббийлар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди....
2021 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вазир ўринбосарлари, марказий аппарат бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди....
2021 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўзбек кино санъатининг дарғалари ва ёш актёрлар билан учрашув ўтказилди....
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли тантанали тадбирлар, ҳосил байрамлари ўтказилмоқда....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Ходжиахмедов Дилшоджон Акмалдинович Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланди....
Давлат мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида тадбир бўлиб ўтди....
Умр бўйи сувчилик қилган, ундан кейин бироз табелчилик қилиб, яна сувчиликни давом эттирган, ҳозир ёши ҳам саксон бешдан ошган Шамсиддин ака билан тез-тез гурунглашиб турамиз. Ўзи жуда оддий, бунинг устига камгап, саволга қараб жавоб беради-да, кейин бошқаларни тинглаб ўтираверади....