Давлат мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, 13 та моддадан иборат “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган. Мазкур Қонунда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, мадҳияга зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи эканлиги, Давлат мадҳияси қай ҳолатда, кимлар томонидан ва қайси вақтларда ижро этилиши белгилаб берилган.
Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.
Тадбир иштирокчилари Давлат мадҳиясини ижро этишди.
Матбуот хизмати