Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда берилган топшириққа биноан, Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан дарё ва каналлар, сув моборлари ва зовурлар, ирригация ва мелиорация иншоотлари ҳудудларида 1 миллион 100 минг туп кўчат экиш режалаштириб олинди.
Эътиборли томони шундаки, воҳадаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрли ишларга Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятлари сув хўжалиги ташкилотларининг 400 нафар вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга аҳд қилишди.
Жумладан, Мирзачўл туманига Андижон вилоятидан 100 нафар ҳашарчи келган. Улар туман сув йўллари атрофидаги бўш ётган ерларга ўзлари олиб келган 128 минг туп кўчатларни экиб, ушбу ҳудудларни яшиликка буркаш ниятида.
Мирзачўл туманининг “Тошкент” қишлоғидаги канал бўйида уюштирилган ҳашарда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев, Мирзачўл тумани ҳокими Б.Мирзақулов, андижонлик ҳашарчилар, туман сув хўжалиги ходимлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди. Уларнинг кучи билан қисқа муддат ичида 5 гектар ерга 20 минг туп кўчат экилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати