Халқимиз фаровонлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи энг муҳим неъматлардан бири бу – сув ресурсларидир. Қадимдан аждодларимиз оби ҳаётнинг бир томчисини ҳам исроф қилмасдан, унумли фойдаланиб, ҳамжиҳатликда ва фаровон ҳаёт кечирганлар. Дарё ва сойларнинг ўзанларини бошқариб, ариқлар қазиб, сув чиқарганлар, манзилларни обод этганлар....
Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йил 18 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини жадал ошириш учун шароитлар яратиш масаласи муҳокама қилинди....
Бугун Хитойнинг “CITIC Construction Co., Ltd” компанияси президенти Ян Цзяньцян бошчилигидаги делегация Сув хўжалиги вазирлигига ташриф буюрди....
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Шўрчи туманида жойлашган “Полвонтош” насос станцияси мавжуд 4 та насос агрегати ёрдамида Сурхондарё дарёсидан сув чиқариб, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотининг 350 гектардан зиёд экин майдонларини обиҳаёт билан таъминлайди. Жорий йилда ушбу насос станциясини вилоятдаги 19 та насос станциялари сингари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар тасарруфига ўтказиш режалаштирилган....
Тошкентда сувчи ёшлар ўртасида “Заковат” ўйинларининг финал босқичи ўтказилди. Унда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ, Аму-Қашқадарё ИТҲБ, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси ҳамда Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази жамоалари иштирок этди....
Йил яхши бошланди, февраль-март ойлари ёғингарчиликларга бой бўлди. Осмондан оби-раҳмат, қут-барака ёғди. Омборларимиз сувга тўлмоқда, шу боис ёзги суғориш мавсуми кўнгилдагидек ўтишига, халқимизнинг ризқ-рўзи янада тўкин бўлишига сувчиларнинг умидлари катта....
Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, олиб борилаётган очиқ-ошкора, прагматик ички ва ташқи сиёсат халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, мамлакатимизнинг мутлақо янги қиёфаси шаклланмоқда....
Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган «Тўғригузар» насос станциясидаги мавжуд 7 та агрегат ёрдамида Сурхондарё дарёсидан сув тортилиб, фермер хўжаликларининг қарийб минг гектар экин майдонлари ҳамда аҳоли томорқалари обиҳаёт билан таъминланади. Жорий йилда ушбу насос станциясини «Термиз Жайхун кластер» МЧЖ бошқарувига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бериш режалаштирилган. Шу муносабат билан мазкур объектда семинар ўтказилиб, давлат-хусусий шериклик шартлари, хусусан, лойиҳани тайёрлаш, хусусий шерик томонидан киритиладиган сармоялар насос станцияси фаолиятини яхшилашга қай даражада хизмат қилиши ҳақида атрофлича ахборот берилди....
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси (ХИДК) президенти Марко Арчери билан учрашув ўтказилди....
Ҳалол ва виждонли, савоб ишларга интилиб яшайдиган сувчилар умумхалқ, хайрия тадбирларида ҳар доим фаол қатнашган ва ташаббуслар кўрсатган....