Ҳалол ва виждонли, савоб ишларга интилиб яшайдиган сувчилар умумхалқ, хайрия тадбирларида ҳар доим фаол қатнашган ва ташаббуслар кўрсатган.
Бу галги ҳашар ҳаммасидан ўзгача. Наврўз умумхалқ байрами арафасида ҳамда озодалик ва поклик ойи бўлган муборак Рамазон ойида бўлаётган мазкур ҳашар хайрли ишларга пойдевордир.
Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси уюшқоқлик билан ҳашарга чиқиб, ҳудудни тозалаб, ободонлаштирди. Дарахтлар таги юмшатилиб, оқланди.
Республикамизнинг барча ҳудудларда сув хўжалиги ходимлари умумхалқ хайрия ҳашари доирасида насос станциялари, каналлар, ариқларни тозалаб, сувчилар уйлари ва маъмурий биноларни тартибга келтирилда. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилаяпти. Ер майдонларини мавсумий гул ва дарахт кўчатлари ҳамда экин экишга тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.
Фахрий сувчилар, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам режалаштирилмоқда.
Ахборот хизмати