Сув танқислиги тобора кўпроқ сезилиб бораётган бугунги кунда сув ресурсларидан тежамкорлик асосида оқилона фойдаланиш, мавжуд қўшимча имкониятларни ишга солиш муҳим масала саналади. Бу борада Бухоро туманида ҳам эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ташаббуси билан фермер ҳўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан зовур сувлари билан оқар сувни аралаштириб ғалла экинларини суғориш ишлари яхши йўлга қўйилган. Шу мақсадда сувининг таркиби фойдаланишга яроқли бўлган коллектор ва зовур қирғоқларига 22 дона насос агергатлари ўрнатилган....
Жиззах вилояти сув хўжалиги тасарруфидаги ташкилотларда яна бир хайрли иш – канал ва зовурлар, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа гидроиншоотлар ҳудудлари ҳамда атрофига терак қаламчалари экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ...
2024 йилнинг 11-12 апрель кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди....
Сув хўжалиги вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ф.Карими хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди....
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ўтказилди....
Кўкдала тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда....
Бугунги кунда коррупция жаҳон миқиёсида долзарб муаммолардан бири сифатида тан олинган бўлиб, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий путур етказиши билан хавфлидир....
Зарбдор туманида сув тежовчи технологиялар жорий этиш мавзуига бағишланган семинар ташкил этилди. Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирга фермерлар, деҳқон ва томорқа хўжаликлари вакиллари таклиф этилди....
Тўрткўл туманидаги “Дилшодхўжа дингли” фермер хўжалиги дадаласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғиндаги сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини сув истеъмолчиларига тушунтириш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди....
Иқлим ўзгаришлари, экологик вазият инқирози кун тартибидаги долзарб масалага айганган бугунги кунда эса яшиллик оламини яратиш ҳар бир инсоннинг вазифаси ва бурчига айланган. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртдошларимиз орасида жуда тез оммалашиб кетди. Масалан, Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан лойиҳанинг баҳорги мавсумида 238 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 10 миллион туп тол, терак ва жийда қаламчаларини ўтқазишни режа қилинган....