Сув хўжалиги вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ф.Карими хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев меҳмонларни ташрифи билан қутлади. Уларга мамлакатимиз сув хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Таъкидландики, иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалигига бозор тамойиллари ва механизмларини ҳамда рақамли технологиялар ҳамда давлат-хусусий шериклик тамойилини кенг жорий этиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган ҳужжатлар базаси такомиллаштирилмоқда.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ф.Карими хоним Ўзбекистон сув хўжалиги соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқларини амалиётга жорий қилиш каби қатор масалаларга қаратилган ҳамкорликни ўрнатишга тайёр эканлигини билдирди.
Томонлар сув хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ахборот хизмати