Иқлим ўзгаришлари, экологик вазият инқирози кун тартибидаги долзарб масалага айганган бугунги кунда эса яшиллик оламини яратиш ҳар бир инсоннинг вазифаси ва бурчига айланган. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртдошларимиз орасида жуда тез оммалашиб кетди. Масалан, Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан лойиҳанинг баҳорги мавсумида 238 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 10 миллион туп тол, терак ва жийда қаламчаларини ўтқазишни режа қилинган.
Сув хўжалиги тизими ишчи-ходимлари айни кунда Жанубий ташлама канали атрофидаги ҳимоя ҳудудлари ҳамда қаровсиз ерларни ободонлаштириб, дов-дарахт экиш игларида фаол иштирок этмоқда.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати