Кўкдала тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманидаги хўжаликлараро ҳамда ички каналлар атрофига бугунги кунгача 55 минг 300 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил макон” экоплатформасига киритилиши таъминланди.
Шунингдек, “Наврўз” сувчилар уйида боғ ташкил этилиб 200 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
– Жорий йилда давлат бюджети ҳисобидан “Умакай” каналининг 4,3 километр қисми, “Араббанди” каналининг 14,5 километри бетонлаштирилмоқда, – дейди Кўкдала тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Маъруфжон Ахмедов. – 40 нафар жамоамиз билан мазкур каналларниниг муҳофаза майдонидан 2 гектардан ер тайёрлаб, 2 минг тупдан тол, тут кўчатларини ўтқаздик. Кўчат экиш ишларини давом эттириб, мамлакатимизни кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати