Тўрткўл туманидаги “Дилшодхўжа дингли” фермер хўжалиги дадаласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғиндаги сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини сув истеъмолчиларига тушунтириш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига мазкур қарор асосида сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича янгиликлар ҳақида атрофлича муълумот берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати